Назад
11.06.2019

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” оромгоҳида 1-мавсум учун болаларни қабул жараёни бошланди

Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида турли маънавий-маърифий, спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, бўш вақтларини мазмунли ва қизиқарли ўтказишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 июн кунида Бухоро шахрида жойлашган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли 252 нафар болажонларнинг дам олишларига мўлжалланган “Нефтчи” оромгоҳида 1 мавсум учун болаларни қабул жараёни бўлиб ўтди

Оромгоҳда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб мутоласига қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббуси асосида фаолият йўлга қўйилган бўлиб, болаларнинг ёз мавсумидаги таътилини мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, 5 маҳал овқат, ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш мақсадида кутубхона, болаларнинг қизиқишлари бўйича инглиз тили, ракета модель, моҳир қўллар, компютер саводхонлиги тўгараклари, футбол, баскетбол, стол тенниси учун мўлжаллаштирилган спорт майдончалари ҳамда сузиш ҳавзалари ташкил этилган. 

Эрталабги бадантарбия жараёни

Нонуштага тайёргарлик

Болалар маданий хордиқ чиқаришмоқда

Китоб саводхонлиги

Компьютер саводхонлиги

Спорт

Спорт

Сузиш хавзаси

Спорт

Спорт

Оромгоҳнинг тантанали очилиш маросими 12 июн куни бўлиб ўтади. 


Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати