Орқага
12.03.2024

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори А.А.Фазиловнинг 8 март муносабати билан табриги

Ҳурматли аёллар!
Қадрли ҳамкасблар!

Сизни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барча эркаклари ва шахсан ўз номимдан Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан табриклайман!

Юртимизда бу байрам анъанавий тарзда ўзгача илиқлик билан нишонланади. У буюк севги ва ҳурматни, гўзал ҳилқатларга самимий муносабатни ифодалайди.

Шуни таъкидлашни истардимки, катта жамоамизнинг муҳим қисмини ҳар бир кунини нафақат корхонамиз, балки бутун соҳа ва уни ривожлантиришга қаратилган қийин, лекин жуда зарур ишларни муносиб ва профессионал даражада бажаришга бағишлаган аёллар ташкил қилади.

Касбингиз қийин бўлишига қарамай, сиз, эркаклар билан бир қаторда энг муҳим вазифаларни муваффақиятли ҳал қиласиз. Сиздаги масъулият ва қатъият заводга ноёб лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Сиз, ишончли ходимлар ва масъулиятли раҳбарларсиз, сиз, энг нозик масалаларни қандай ҳисобга олишни, ҳар қандай ишга малака ва ижод ила ёндашишни биласиз.

Хотин-қизлар мақоми муҳим ўрин тутаётган Янги Ўзбекистон даврида хотин-қизларнинг салоҳиятини максимал даражада рўёбга чиқариш учун шароит яратишга кўмаклашиш бизнинг асосий вазифамиздир.

Бугун билимли, ҳар томонлама баркамол, ижодкор хотин-қизлар ўзгаришлар йўлбошчиларига айланиб бормоқда. Олдингизда янги уфқлар очилмоқда. Сиз, эртанги куннинг энг муҳим таркибий қисмига айланмоқдасиз.

Муҳтарама аёллар!
Чин қалбдан меҳнатингиз, қалбингиз илиқлиги, атрофингизга бефарқ муносабатда бўлмаганлигингиз учун миннатдорчилик ва ҳурмат сўзларини қабул қилинг.

Сизга сиҳат-саломатлик, аёллик бахти, байрамона кайфият, мансаб пиллапояларида ёрқин муваффақиятлар тилайман. Ҳар бир янги кун янги қувонч учун яна бир сабаб бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов