Орқага
12.03.2024

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади

Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ташаббуси ва Касаба уюшма қўмитаси кўмагида 8март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Баҳорнинг илк байрами муносабати билан корхонанинг меҳрибон ва фидойи  аёллари учун концерт дастури уюштирилиб, байрам дастурхони ёзилди.

Барча ишчиларни жонли мусиқа ҳамроҳлигида ҳамкасблари гуллар ва эсдалик совғалар билан кутиб олишди.

Дастлабки дақиқаларданоқ залда байрамона кайфият ҳукм сурди. Тантанали безатилган дастурхон, қувноқ куй-қўшиқлар азиз ва муҳтарам аёлларимиз қалбига шодлик улашди.

Завод директори А.А.Фазилов йиғилган аёллар жамоасига “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва заводнинг барча эркаклари номидан самимий тилаклар ва миннатдорчилик сўзларини йўллади.

Катта жамоамизнинг муҳим қисмини ҳар бир кунини нафақат корхонамиз, балки бутун соҳа ва уни ривожлантиришга қаратилган қийин, лекин жуда зарур ишларни муносиб ва профессионал даражада бажаришга бағишлаган аёллар ташкил қилиши таъкидланди.

Байрамда барча аёлларга  беминат меҳнатлари, меҳру сабрлари учун миннатдорчилик сўзлари айтилди.

Байрам дастури давомида вокал ва хореографик гуруҳлар шодлик ва қувноқ кайфиятини улашди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати