Орқага
17.04.2024

БРEЙН РИНГДА “БНҚИЗ” ЖАМОАСИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

 

8 апрел куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Брейн Ринг” интеллектуал-кўнгилочар ўйинида БНҚИЗ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

“Заковат” аренасида ташкил этилган анъанавий турнирда нефт-газ соҳасининг ёш мутахассислари иштирок этди.

Аренада йигирма етти жамоа кураш олиб борди.

Ҳал қилувчи баҳсда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ жамоалари тўқнаш келди.

Қатъият ва совуққонлик туфайли ҳамкасбларимиз мураккаб саволларга тезда жавоб топишга муваффақ бўлишди. Жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг эди, аммо якунда БНҚИЗ жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Брайн-ринг ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими билан якунланди.