Назад
14.05.2019

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда сафларимизда туриб, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фаҳрийларни эъзозлаш ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан ёшларимизга ватанпарварлик, юртга садоқат, тинчлигимизни асраб авайлаш, бугунги кундаги давлатимиз бераётган улкан имкониятларнинг қадрига етиш, тинчлик деган муқаддас тушунчанинг нақадар улуғлигини улар қалбига сингдириш мақсадида жорий йил 4 май куни “Бўстон” МФЙ да яшовчи Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Мамеджума Наврўзов хонадонига бориб унинг ҳолидан хабар олинди. Бобо уруш йиллардаги зулматли кунлар, унинг фуқароларимиз, бутун жаҳонга етказган салбий таъсирлари ва ҳозирги Мустақиллигимиз муносабати билан давлатимизда бўлаётган ривожланиш, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди.
       Учрашув ёшлар томонидан ватанпарварлик ва фидойилик тўғрисидаги шеърлари билан давом этди, фаҳрий бобо  Мустақиллигимиз абадий бўлиши, юртимиз янада ривожланиши учун дуо қилди. Уруш фаҳрийсига шараф лентаси тақилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан эсталик совғаси тақдим этилди. Ёшлар учрашувдан улкан таассуротлар билан қайтишди.