Назад
06.08.2019

Бухоро НҚИЗ га қарашли "Нефтчи" оромгоҳида "Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоровулбозор туман Кенгаши раиси ўринбосари, "Камалак" болалар ташкилоти раиси М.Жумаева, туман "Иттифоқ" сардори Ж.Қаҳҳоров, туман "Камалак" сардори З.Ашрапова, 1-мактаб сардори М.Сафарова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти мутахассиси Н.Маҳмудовалар ҳамкорликда "Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли "Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳида болажонлар учун интерфаол ўйинлар, спорт ўйинлари ва концерт дастури ташкил этишди.

Лойиҳа доирасидаги маданий ва спорт тадбирларида оромгоҳдаги 300 дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этиб, ўз истедодларини намойиш этишди. Фаол иштирок этган болажонлар ташкилотчилар томонидан ўқув-қуроллари ҳамда бадиий ва эртак китоблар билан тақдирланди.

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати