Орқага
18.02.2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи учун мутахассисларни тайёрлаш дастури якунланди (Фото)

2017–2021 йиллар давомида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш цехлари ва объектларида жами 160 нафар саралаб олинган ёш мутахассис, шу жумладан, республиканинг нефть ва газ соҳасидаги олий ўқув юртларининг энг яхши битирувчилари амалий ва назарий машғулотларни ўташди.

Имтиҳонлар натижаларига кўра, бугунги кунга қадар босқичма-босқич барча 160 нафар мутахассис ўз иш фаолиятини давом эттириш учун “Uzbekneftegaz GTL” заводига ўтказилди.

“Uzbekneftegaz GTL” МЧЖ “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг ходимларига кадрлар тайёрлаш соҳасида қўллаб-қувватлаб келаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини изҳор этади ва заводлар ўртасидаги янада яқин, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиради.

“Uzbekneftegaz GTL” Матбуот хизмати