Орқага
14.12.2019

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ: КОМПАНИЯНИНГ БИЗНЕС МОДЕЛИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ АСОСИЙ БОСҚИЧГА ЎТМОҚДА

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти шаффофлик ва корпоратив бошқарув даражаси юқори бўлган замонавий халқаро миқёсда тан олинадиган нефт-газ компаниясига айланишининг навбатдаги, асосий босқичига ўтмоқда. Асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасининг нефт-газ соҳасини ривожлантириш ва ва соҳанинг мавжуд имкониятларини тўлиқ очиб беришдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш доирасида  "Ўзбекнефтегаз" АЖ таркибида ягона трансформацияни мувофиқлаштирувчи офиси ташкил этилди.

Трансформацияни мувофиқлаштириш офисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: "Ўзбекнефтгаз" АЖ фаолияти самарадорлигини ошириш, Осиё Тараққиёт Банки ва бошқа халқаро консультантларнинг компания фаолияти ва бизнес моделини ислоҳ қилиш соҳасидаги тавсияларини тадбиқ этииш, корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш, бошқарув органларининг ваколатларини тақсимлаш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларигамувофиқ амалга ошириш, шаффоф ва ягона кадрлар сиёсати ва ходимларни бошқаришнинг халқаро тартибларини шакллантириш, уларнинг самарадорлигига эришиш учун компаниянинг бизнес-жараёнларини такомиллаштирган ҳолда инвестиция жалб этилишида шаффофликни таъминлаш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва босқичма-босқич амалга ошириш концепциясини белгилаш, шунингдек, компаниянинг бренд менежментини ривожлантириш.

Мувофиқлаштирувчи офис фаолиятига республика нефт-газ саноатининг етакчи мутахассислари танлаб олинди, шунингдек, Осиё Таррақиёт Банки ва Ernst&Young каби нуфузли халқаро консультантларнинг экспертлари жалб қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси олдига жадал корпоратив ва технологик ривожланишни талаб қиладиган янги авлод компаниясини барпо этиш вазифасини мақсад қилиб қўйган.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ эски конларда углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш учун янги технологияларни излашда ва жорий этишда, қазиб олиш қийин бўлган захираларни жалб қилишда, углеводородларни кидириш-излаш ва қазиб олиш учун имкониятларни ривожлантиришда, шунингдек, углеводородларни юқори қўшимча қийматга эга бўлган юқори ликвидли маҳсулотларга монетизация қилишда ва энг асосийси Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиёти манфаати йўлида манбалар энергиясини фаровонлик энергиясига  шакллантиришда давом этади.

 

Манба: "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати