Орқага
15.11.2021

Уз-АД-1 маҳаллий адсорбенти саноат-тажриба синовларидан муваффақиятли ўтди

“Ўзбекнефтгаз” AЖ бошқаруви раиси М.Р. Aбдуллаевнинг топшириғига биноан Бухоро НҚИЗнинг амалдаги ишлаб чиқариш жараёнлари давомида Уз-AД-1 хлор адсорбенти илмий ишланмасининг самарадорлик мониторинги ўтказилиб, унинг ишидан самара олинди.

Aввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлиги ва Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти(ЎзКФИТИ) кўмагида Бухоро НҚИЗ билан биргаликда маҳаллий хом-ашё асосидаги Уз-AД-1 адсорбенти ишлаб чиқилган ва Бухоро НҚИЗ Асосий ишлаб чиқариш цехининг 21-D-06 саноат адсорберига юкланган эди.

2020 йил 21октабридан 2021 йил 22 октябригача бир йил мобайнида водород сақловчи газ(ВСГ)ни хлорид(HCL)лардан тозалаш самарадорлигини мониторинг қилиш амалга оширилди. ВСГнинг мониторинг таҳлиллари натижаларига кўра, адсорбердан чиқиш жойида ВСГ таркибида хлоридлар(HCL) мавжуд эмасди. 9 ойлик кафолат муддати тугаганлигига қарамасдан, Уз-AД-1 адсорбентидан 1 йил давомида санаот қурилмасида фойдаланилганлиги адсорбент хизмат муддатининг ижобий натижаларидан далолат беради.

Саноат-тажриба синови даврида адсорбентдан фойдаланиш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарилган Уз-AД-1 адсорбентининг саноат-тажриба партиясини Бухоро НҚИЗ Асосий ишлаб чиқариш цехининг 21-D-06 саноат адсорберидаги риформинг қурилмасида водород сақловчи газ(ВСГ)ни хлорид(HCL)лардан тозалаш жараёнида фойдаланишдаги импорт ўрнини босиш 100 млн сўмдан ортиқ иқтисодий самара берди. Бунда валютани иқтисод қилиш 20,0 минг АҚШ долларидан кўпни ташкил қилади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати