Орқага
17.07.2024

АИ-92 бензинининг янги нархлари белгиланди

Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (108-сон) қарорига мувофиқ:

2024 йил 17 июлидан нефть маҳсулотлари нархлари Бухоро НҚИЗнинг bnpz.uz расмий веб-сайтида эълон қилинди.

МТБЭ ва ММА қўшимчалари қўшилган АИ-92 русумли автомобиль бензини:

- Бухоро НҚИЗ нархи: 12 537 513 сўм;

Маълумот учун: нархлари сайтда эълон қилинганидан 15 кун кейин нефть маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилади.