Орқага
09.03.2021

Ҳурматли аёллар! Сизни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти, Бухоро НҚИЗ МЧЖнинг барча эркаклари ва ўз номимдан Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман!

Ҳурматли аёллар!

Сизни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти, Бухоро НҚИЗ МЧЖнинг барча эркаклари ва ўз номимдан Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман!

Сиз, иш кунлари ва байрамларда, ишда ва уйда ҳаётни илиқлик, тотувлик, жозиба билан тўлдирасиз – ҳар доим ва ҳамма жойда сизнинг ёрдамингизни ҳис қиламиз. Сиз билан умидларимизни ўртоқлашамиз. Сиз эса, янги ютуқларга илҳом берасиз.

Бугунги кунда улкан меҳнат жамоамизнинг муҳим қисми гўзал жинс вакилларидир. Сиз эркаклар билан бир қаторда энг асосий вазифаларни муваффақиятли бажармоқдасиз. Сизнинг масъулиятингиз, фидойилигингиз, юқори маҳоратингиз ва ижодий салоҳиятингиз заводга ноёб лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беради.

Миннатдорчилик билан бир қаторда, сизнинг руҳингиз, жозибангиз, тинимсиз меҳнатсеварлигингиз ва ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиш қобилиятингизга таъсирчан, раҳмдил ва кўнгилчанлигингизга ҳайратларимизни изҳор этишимизга изн беринг.

Сизга йил бўйи баҳорий кайфият, соғлик, сиз ва яқинларингиз учун келажакка ишонч тилайман!

Ҳурмат билан,
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ директори
А.А. Фазилов