Назад
16.09.2022

Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

Бухоро НҚИЗ ўз иш фаолиятини бошлагандан буён Тиббиёт-санитария қисми ташкиллаштирилиб, завод ишчи-ходимлари ҳамда Нефтчилар шаҳарчаси аҳолисига бепул тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳар йили февраль, март ойларида завод ишчи-ходимлари ҳамда шаҳарча аҳолиси чуқурлаштирилган профилактик-тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик натижалари бўйича йил давомида ишчи-ходимлар ва аҳоли ўртасида соғломлаштириш ишлари олиб борилади, саломатликларини тиклаш учун сиҳатгоҳларга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида 2022 йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари иштирокида ўтказилган «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Тиббиёт-санитария қисми соғломлаштириш маркази ҳамда Нефтчи поликлиникаси янги замонавий физиотерапия аппаратлари билан янгидан тўлиқ таъминланди. Хусусан, “Нугабест” массаж аппарати, парафин аппликацияси, дарсонваль, УТА(ультратовуш терапияси аппарати), УЮЧТА(ультраюқори частотали терапия аппарати) , электрофорез, ингалятор, тубус-кварц аппаратларида физиотерапия муолажалари қилинмоқда. Шунингдек, замонавий WZ-530 classic стоматология аппарати ҳам фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда Тиббиёт-санитария қисми соғломлаштириш марказида
ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида келиб фойдаланишлари учун эркаклар ва аёллар тренажёр хоналари узлуксиз фаолият юритмоқда. Улар жисмоний фаолликни ошириш, турли касалликларнинг олдини олиш, асосийси, бўш вақтни мазмунли ўтказишга ёрдам беради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Тиббиёт-санитария қисми бош ҳакими Т.И.Гадоев