Орқага
30.12.2019

ERNST AND YOUNG КОМПАНИЯСИНИНГ КЎМАГИДА "ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ ВА ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ernst ва Young (Е&Y) халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларининг фаолият самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ва компаниянинг трансформация дастури доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташаббус қилинган.

Лойиҳа босқичма–босқич, компания фаолиятининг учта асосий йўналиши - углеводородни қазиб олиш, қайта ишлаш ва саноат ичида етказиб бериш соҳасида амалга оширилади.

Лойиҳанинг бевосита амалга оширилиши компаниянинг Андижон, Муборак, Шўртан нефт-газ қазиб олиш ва Устюрт газ қазиб олиш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси, шунингдек, Бухоро ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводлари каби йирик бўлинмаларида амалга оширилади.

Лойиҳа мақсадлари: қудуқ ишлаш коэффициентини ошириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, таъмирлаш харажатларини камайтириш, таъмирлаш даврини узайтириш, углеводородларни ташиш пайтида йўқотишларни камайтириш ва қувурларнинг юклаш коэффициентини ошириш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти корхоналарни самарали бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, техник ва сервис хизмат кўрсатишнинг бирлашган стратегиясини шакллантириш ҳамда импорт ўрнини босиш дастурини амалга оширишни кўзда тутади. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон бизнесини янада ривожлантириш, мамлакатда янги иш ўринлари яратиш ва компаниянинг ижтимоий индексларини оширишга олиб келади.

Бундан ташқари, E&Y жараёнларнинг мақсадли моделини амалга ошириш учун “Ўзбекнефтегаз ” АЖ ходимларини ўқитади. Ушбу билим келажакда компания ривожланишининг муҳим асосий элементига айланади, бу компаниянинг халқаро кредит рейтингини олиш ва МДҲнинг бошқа ёқилғи-энергетика компаниялари билан муваффақиятли рақобатни тезлаштиради, шунингдек ягона техник сиёсатни шакллантиришга ёрдам беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ лойиҳа натижалари компания ҳамда, умуман, саноат учун сезиларли иқтисодий самара беришини кутмоқда.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг

Трансформация жараёнини мувофиқлаштириш офиси