Орқага
30.05.2020

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотларини сотиши

2020 йил 1 майдан Ўзбекистонда AИ-80 маркали бензин ва дизель ёқилғисини (шу жумладан ЭКО маркали) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Бундан ташқари, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан AИ-80 маркали бензин ва дизель ёқилғисини (шу жумладан ЭКО маркали) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида " 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сонли қарорида айтиб ўтилган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотларини сотиш Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси AЖ нинг савдо майдончаларидаги савдолар орқали ЕХW "ўзи ташиб чиқарув" шартларига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг мажлис қарори билан нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг эркин сиғимларида сақлаш хизматларини кўрсатиш тарифлари тасдиқланди. Нефть маҳсулотлари ва углеводородларни сақлаш хизматлари бўйича ушбу тарифлар аллақачон нефть омборларининг товарларни чиқариш билан боғлиқ қўшимча харажатларини ўз ичига олади(нефть маҳсулотларини харидорга етказиб бериш учун ташиш харажатларидан ташқари). Олди-сотди шартномаларига тегишли ўзгаришларни киритиш амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрга қадар "Ўзбекнефтгаз" AЖ томонидан нефть ва газ саноатининг барча корхоналарида коррупцияга қарши "комплаенс - назорат" (мувофиқликни назорат қилиш) тизимини жорий этиш режалаштирилган. Бу харидлар, қурилиш, кадрларни танлаш, тайёр маҳсулотни сотиш ва бошқа тизимларда шаффофлик учун замин яратиши керак.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати