Орқага
16.01.2023

А.А.Фазиловнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Байрам табриги

Ҳурматли оддий аскарлар, сержантлар, офицерлар, фахрийлар ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари!

Азиз дўстлар, ҳамкасблар!

Сизни, юрт тинчлиги, қолаверса, бутун халқимизни ҳимоя қилишдек энг буюк ва эзгу ишга ўзини бағишлаган жасур ўғлонларни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти ва ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этаман!

Ушбу муҳим кунда, аввало, Ўзбекистоннинг барча ҳимоячиларига ўз миннатдорчилигимни ва чуқур эҳтиромимни билдирмоқчиман.

Ушбу байрам мардлик, ватанпарварлик ва жасорат рамзи бўлиб, юртга муҳаббат, шараф ва бурчга содиқликни барчасидан устун қўядиган ҳақиқий эркаклар байрамига айланди.

Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган 31 йилда ғоят мураккаб ва айни пайтда шонли шаклланиш йўлини босиб ўтди.

Айниқса, кейинги йилларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бормоқда.

Бизнинг бугунги вазифамиз кўп асрлик анъаналарни асраб-авайлаш, мамлакат қучи ва қудратини ошириш, ёш авлод қалбида тарихга ва Ватаннинг улуғвор жасоратига қизиқиш уйғотишдир.

Сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан самимий табриклайман, барчангизга қатъият, жисмоний ҳамда руҳий куч, яхши кайфият, соғлиқ ва узоқ умр, фаровонлик ва тинчлик тилайман!

Ҳурмат билан,
Бухоро НҚИЗ директори
А.А.Фазилов