Орқага
30.06.2022

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори А.А.Фазиловнинг Ёшлар куни муносабати билан табриги

Хурматли йигит ва қизлар!
Бизнинг азиз ёшларимиз!

Сизларни ёрқин, фаол ва ҳаётни севадиган инсонлар байрами – Ёшлар куни билан табриклайман!

Ёшлар куни – бу олға интилиш, изланиш, кашф қилиш ва умидларни рўёбга чиқариш байрамидир! Ҳозирда замонавий ёшлар олдида барча йўллар очиқ. Бу билан биз келажакни акс эттирамиз, катта авлод ўрнига ўз ҳаётини ўзгартира оладиган бақувват, моҳир, самимий инсонлар келишига умид қиламиз.

Сиз, мамлакатимизнинг нафақат эртанги кунининг бунёдкорисиз, балки бугунги кунининг ҳал қилувчи кучи эканлигингиз, шубҳасиз.

Бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра, замонавий ёшларга хос бўлган баркамоллик, ҳаракатчанлик, инновацион, конструктив қарорлар қабул қилиш қобилиятига талаб катта.

Бизнинг вазифамиз – ёшларга ўзликларини англаш, ўз кучларига ишонч ҳосил қилиш, ташаббус кўрсатишлари ва истеъдодларини рўёбга чиқаришда ёрдам беришдир.
Ҳозирданоқ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи заводнинг кўплаб умидли ёш ишчилари: ажойиб мутахассислари, зўр ташкилотчилари, моҳир уста ва спорт чўққиларини забт этувчилари билан фахрланади.

Азиз ўғил-қизлар,
Илм ўрганишдан, орзулар ва кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадам ташлашдан чарчаманг!

Ҳаётингиз сермазмун ва ранг-баранг, унда ҳамма нарса – ўқиш ва илм, бўш вақт ва жамоат ишлари, севги ва дўстлик учун жой бўлсин!

Сизга соғлиқ ва омад тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов