Сизни энг улуғ ва азиз байрамимиз – Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси билан чин юракдан табриклайман.
Мустақиллик йилларида оқилона ва узоқни кўра оладиган сиёсат туфайли ҳар бир фуқаронинг қалби Ватанимизнинг порлоқ келажагига, заминимизда тинчлик, осойишталик ва барқарорликка умид ва ишонч ҳисси билан тўлди.
Ўзбекистон нафақат иқтисодий ўсишга, балки бунёдкорлик, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда улкан натижаларга эришди. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжихатликни таъминлаш, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Бугун Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақи йўлида астойдил меҳнат қилиб, унинг юксалишига муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Улар қаторида Бухоро НҚИЗ ишчи жамоасининг борлиги ҳам қувонарлидир.
Куни кеча 25 ёшни қаршилаган заводимиз нафақат ёқилғи-энергетика мажмуаси, балки вилоят ва республика иқтисодиётини ривожлантириш учун салмоқли ҳисса қўшмоқда, ёш авлоднинг ёрқин келажаги йўлида олға интилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва яқинларингизни давлатчилигимиз тарихидаги муҳим сана – Мустақиллик куни билан самимий табриклайман.
Сизга, оила аъзоларингизга тинчлик-тотувлик, сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик тилайман. Она Ватанимиз Ўзбекистон гуллаб-яшнасин, қуёшли осмонимиз остида тинчлик, осойишталик, барқарорлик ҳукм сурсин, ҳаётингизнинг ҳар бир куни қувонч ва муҳаббатга тўлсин, таҳсинга сазовор ҳалол меҳнатингиз Ватанимиз шон-шуҳратини оширсин!
Барчамизга байрам муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори А.А.Фазилов