Назад
28.10.2020

“Озодлик” радиосининг “Sizdan telegram” ижтимоий саҳифаси орқали БУХОРО вил. – “Заводдаги нохуш ҳолат. “Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти ҳолатга эътибор қаратар” сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.

““Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ даги ҳолат” деб тарқатилган фотосуратлар @sizdan_telegram каналига қуйидаги мазмундаги хат билан йўлланган:

Ушбу мурожаат бўйича “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан маълумот берилади:

Ижтимоий тармоқдаги “Sizdantelegram” телеграмм каналида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ даги ҳолат” деб тарқатилган фотосуратлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мазкур фотосуратлар “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ Қурилиш-монтаж цехи ҳудудидаги объектларга тегишли бўлиб, фотосуратлар объектларда айнан қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда – 2020 йил апрель - май ойларида шу цех ходими Шакиров Руслан томонидан туширилган. Айни дамда у билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Текширув давомида асоссиз маълумотларни тарқатганлиги ва вазиятни бўрттириб кўрсатганлиги сабабли ходимдан тушунтириш хати олинди.

Ҳозирги вақтда мазкур объектдаги қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланган ва ишчи-ходимлар учун зарур қулайликларга эга ҳожатхона ва сан.узеллар соз ҳолатга келтирилган.

Тарқатилган фотосуратларда жумладан, цех ишчи-ходимлари томонидан ҳожатхона канализацияси учун қудуқ – колодец қазиш ишларини давом этаётганлиги, объект ҳудудидаги қуриган шох-шабба ва хашакларни тўхтаб турган тракторга юклаш, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳожатхона, цех ишчи-ходимларининг ишни бошлашдан олдинги кунлик йўриқномадан ўтиш вақти кабилар тасвирланган.

Қуйида расмларда тасвирларган қурилиш-монтаж ишларининг олдинги ва ҳозирги ҳолати таққослаш учун ҳавола этилади.

 

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти томонидан ишчи-ходимларга цехларда қулай шарт-шароитлар яратиш назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ҳам тизимдаги бошқа нефть-газ корхоналари каби “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда фаолият юритувчи барча ишчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати