Орқага
10.07.2024

Огоҳлик хавфсизлик томон илк қадамдир

Огоҳликни ошириш ва шахсий маълумотларни киберҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида Бухоро НҚИЗ ходимлари учун киберхавфсизлик масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Қоровулбозор тумани ички ишлар бўлими вакиллари иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига киберфирибгарликнинг кенг тарқалган турлари ҳақида маълумот берилди.
Семинар давомида реал ҳолатлар ва фактларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди, бу эса иштирокчиларга юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни ва уларнинг олдини олиш усулларини яхшироқ тушунишга ёрдам берди.

Семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати