Орқага
13.08.2021

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга амалий ташриф буюрди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга амалий ташриф буюрди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 13 август куни “Бухоро НҚИЗ” МЧЖга ташриф буюрди, бу ерда заводнинг жорий фаолияти ва истиқболдаги режалари билан танишди.

Ботир Зариповнинг Бухоро НҚИЗга ташрифи чоғида корхона мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди ва заводнинг ҳозирги фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси”ни амалга ошириш, қурилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, инновацион ривожланиш концепцияси ва корхонанинг
2021 йилнинг иккинчи ярми учун мўлжалланган режалари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тамойили билан танишди ва завод Асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультига ташриф буюрди.

Бундан ташқари, Ботир Зарипов коронавирус пандемияси туфайли дунёдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда заводда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ишчилар учун энг қулай шароитларни яратиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими амалий ташрифи якунида заводнинг иқтисодий аҳволи барқарорлигини таъминлаш ва корхонанинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган салмоқли ҳиссасини эътироф этди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати