Орқага
01.11.2022

Педагоглар учун эълон

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ негизида умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва техникумларнинг 10-11-синф ўқувчилари учун математика, физика, рус тили фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилди. Шу муносабат билан математика, физика ва рус тили фанларидан тажрибали ўқитувчилар таклиф этилади. Дарслар рус тилида олиб борилади. Ўқитувчиларга юқори ставкаларда маош тўланади.

Ўқув машғулотлари Бухоро нефть ва газ саноати коллежи биносининг 4-қаватида жойлашган ўқув биносида соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.

Ишлаш истагини билдирган ўқитувчилардан ўқув биносининг 4-қаватида жойлашган коллеж маъмуриятига, шунингдек, (65) 364-10-09, (65) - 221 -27-95 телефон рақамлари орқали боғланишларини сўраймиз.