Орқага
18.05.2022

#БНҚИЗ_янгиликлари #OGU_2022

2022 йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида мамлакатнинг энг йирик халқаро тадбири “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2022”, “Энергетика, энергия тежамкорлик, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022” 24-халқаро кўргазма ва конференцияси бўлиб ўтади.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим корхоналари ёш мутахассислари ўртасида OGU 2022 кўргазма-конференцияси очилиши муносабати билан «UNG – YOUTH MARATHON» югуриш марафони ташкил этилди.

Ушбу мусобақада Бухоро НҚИЗ ходимлари ҳам иштирок этди. Заводимизнинг аёллар жамоаси муносиб натижаларни кўрсатиб, ижобий таассуротларга эга бўлишди.

Aвезова Кибриё – I ўрин
Маҳмудова Нигина – II ўрин.

Ғолибларимизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бутун жамоаси номидан табриклаймиз! Шундай давом этинг!

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати