Орқага
19.01.2021

“Нефтчилар” маданият саройида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам концерти бўлиб ўтди

Бухоро НҚИЗнинг Нефтчилар маданият саройи биносида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди!

14 январь арафасида Қоровулбозор туманида байрам концертини ўтказиш аллақачон анъанага айланган.

Шу куни Маданият саройининг маросимлар залига фахрий меҳмон сифатида Қораулбозор туманидаги 7536-сонли ҳарбий қисм 3-батальони ва 99265-сонли ҳарбий қисмнинг хизматчилари таклиф этилди. Ватан ҳимоячиларини табриклаш учун Бухоро НҚИЗ ходимлари ҳам йиғилишди.

Тантанали тадбир Бухоро НҚИЗ раҳбарияти номидан сўзга чиққан Примов Нурали Каримовичнинг табрик сўзлари билан бошланди.

Табриклаш учун сўзлар 99265-сонли ҳарбий қисм командири ўринбосари майор Ш. Явмутов ва 7536-сонли ҳарбий қисм командири ўринбосари катта лейтенант Х. Aбдуллаевга берилди.

Бухоро НҚИЗ, Маданият саройи, 99265-сонли ҳарбий қисм ва 7536-сонли ҳарбий қисмнинг 3-батальонидан иборат ижодий гуруҳ йиғилганларнинг барчасига ёрқин вокал ва хореографик чиқишларни тақдим қилдилар.

Ахмат Шадиев

Байрам тадбирига тайёргарлик кўргани ва ўтказгани учун ушбу тадбир ташкилотчилари(Маданият саройи, "Ёшлар Иттифоқи" бошланғич ташкилоти ходимлари, шунингдек, иштирок этган барча)га алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Концерт дастури бир нафасда бўлиб ўтиб, залда йиғилган эркакларга тетиклик, куч-қувват ва кўтаринки кайфият бахш этди.

“Бухоро НҚИЗ” матбуот хизмати