Орқага
30.12.2019

“Нефтчилар” да байрам шукуҳи

Ҳар йили мамлакатимизда “Янги йил” байрами кўтаринки руҳда нишонланади. Болалар ҳамда катталар учун бу байрам янада қизиқарли ва жозибадорлиги билан байрамлар ичида ажралиб туради. Барчага янги йил завқи ва байрам кайфиятини улашиш, ўтаётган йилни сарҳисоб қилиш мақсадида Бухоро НҚИЗ га қарашли “Нефтчилар” маданият саройида ҳам Янги йил байрам тадбири Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти, Касаба уюшмаси қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамда “Нефтчи” маданият саройи тўгарак раҳбарлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида заводимиз Электр таъминоти цехининг “Жокерлар”, цех ва бўлимлардан ташкил топган Ёшлар иттифоқи терма жамоаси, Уй-жой - коммунал хўжалиги департаментининг “Ижодкорлар” жамоалари ўртасида “Қувноқ жамоа” кўрик танлови ўтказилди. Йиғилганларга кўтаринки кайфият улашган, ажойиб саҳна кўринишлари орқали актёрлик маҳоратини намойиш этган жамоаларнинг уччаласи ҳам ҳайъат аъзолари томонидан бир овоздан ғолиб деб топилди.

"Ёшлар иттифоқи" терма жамоаси
"Ижодкорлар"
"Жокерлар"

  Янги йил кечасида завод директорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Мустафоев йиғилганларни, “Ўзбекнефтегаз” АЖ таркибида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларни, аҳил ишчилар жамоасини байрам билан табриклади, шунингдек, йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, жамоатчилик ишлари, ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ технологик қурилмалар, бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишларида, заводимизда инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилишда фаоллик кўрсатган ишчи-ходимлар қаторида энг яхши цех жамоаси, экологик тоза цех ҳудуди, 2019 йилдаги энг фаол цех раҳбари, энг намунали шогирд, энг намунали чилангар каби 22 йўналишдаги номзодларни ва беллашув ғолибларини тақдирлади.

Тадбир давомида янги талантлар очилди. Бир неча ҳамкасбларимизнинг ажойиб қўшиқчи эканлигига гувоҳ бўлдик. Шундай инсонлардан бири Хўжаликни бошқариш департаменти омбор мудири Ахмат Шадиевдир. Кейинги тадбирларда ҳам Ахмат Шадиев ижросидаги шундай қўшиқларни кутиб қоламиз.

Ахмат Шадиев

Янги йил кечасини Бухоро рақс ансамбли раққосалари ижросидаги рақслар якунлаб берди.

Шуни қўшимча қилмоқчи эдикки, Қоровулбозор тумани ва шаҳарчамиз болажонлари учун 30 декабрдан 1 январгача “Нефтчилар” маданият саройи ҳовлисида қўғирчоқ театри томошалари бўлиб ўтади. Кун давомида оилавий ҳордиқ чиқариш учун куй-қўшиқлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилади.

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати.