Орқага
27.07.2022

Бухоро НҚИЗнинг Oil-Star футбол жамоаси соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди

Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати тури якунида Бухоро НҚИЗнинг Oil-Star жамоаси Қашқадарёнинг "Кasbi" жамоасини (6:3 ҳисобида) мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Бу “соҳилчиларимиз”нинг учинчи соврини, бунгача улар 2021 йилда Ўзбекистон чемпионатида кумуш ва соҳил футболи бўйича Ўзбекистон кубогини қўлга киритишган.

18 июлдан 25 июлга қадар Қашқадарё вилояти “Геолог" ихтисослаштирилган майдонида вилоятлар жамоалари ўртасида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятлардаги турли корхона ва ташкилотлар вакилларидан иборат еттита жамоа иштирок этди.

Жамоамиз учун Бухоро вилояти таркибида ўйнаш катта шараф бўлди. Ушбу турдаги мусобақада футболчиларимиз яхши жисмоний тайёргарлик ва тўпни назорат қилиш қобилиятини намойиш этишди. Натижада Oil-Star терма жамоаси турнир олтин медали ва "Ўзбекистон чемпиони" мақомини қўлга киритди

7-тур матчидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва унда Oil-Star жамоаси бош мураббийи Фузулий Хайруллаев "Энг яхши мураббий", Обид Муҳаммедов эса "Энг фахрий футболчи" деб эътироф этилди.

Қадрли Oil-Star жамоаси!

Сизни "Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон Чемпионати" кубоги ғолиби мақомини қўлга киритганлигингиз билан табриклаймиз.

Бухоро НҚИЗ жамоаси ғалабангиз билан фахрланади.

Барчангизга яхши кайфият, саломатлик ва янги спорт чўққиларини забт этишни тилаймиз!

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати