Орқага
07.12.2022

А.А.Фазилов “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

збекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигини нишонлаш муносабати билан Президентимиз фармонларига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони энг фаол ва ташаббускор ҳамюртларимизга тақдим этилиши муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун байрамона руҳда ушбу мукофот Бухоро вилояти фуқароларига топширилди, улардан бири халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Бухоро НҚИЗ директори Фазилов Акбар Алишеровдир.

Ҳурматли Акбар Алишерович!

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси сизни “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига муносиб кўрилганлигингиз билан самимий табриклайди.

Сахийлигингиз, одамларга эътиборли муносабатингиз, сўз ва амалда қўллаб-қувватлай олишингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан юксак қадрланаётганидан чин дилдан хурсандмиз.

Ишончимиз комилки, қўлга киритилган мукофот бардавом бўлади ва бундан кейин ҳам қатор янги ютуқлар қўлга киритилади.

Ҳурмат билан,
Бухоро НҚИЗ жамоаси