Орқага
20.07.2022

Ёз мавсумида ёнғин хавфсизлиги таъминланмоқда

Бухоро НҚИЗда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси М.Р.Абдуллаевнинг топшириқлари, шунингдек, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилганлиги сабабли Бухоро НҚИЗ объектларида ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, заводнинг хавфсиз ва бир маромда ишлаши, истеъмолчиларга суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, технологик ва ишлаб чиқариш интизоми, соғлиқни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги, саноат, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига эътиборни кучайтириш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

  • Ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча нефть маҳсулотлари, хом-ашё ва газ конденсатини қуйиш-тўкиш ишлари, сиғимлардан нефть маҳсулотларини олиш, миқдорларини ва сиғимларости сувларини дренаж қилиш ишлари куннинг салқин пайтида бажариш;
  • Қуйилган нефть маҳсулотларининг вагон-цистерналардан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёз мавсумида вагон-цистерналарга нефть маҳсулотлари қуйилганда 95%дан, суюлтирилган газ 83%дан ошмаслигини назоратга олиш;
  • Сиғимлардаги ва нефть қуйиш-тўкиш эстакадасидаги совутиш тизимларини мутахассислар билан навбатдан ташқари тафтиш қилиш, куннинг юқори даражадаги иссиқ пайтида сиғимларни сув билан совутиб туришни таъминлаш;
  • Барча насослар саройида ўрнатилган кўпик билан таъминлаш генераторлари, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан хабар бериш тизимлари, сиғимларни совутиш ва кўпик билан ёнғин ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув ҳайдаш насосларини мутахассислар иштирокида навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш ва бошқалар.

Бухоро НҚИЗ Биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими инспекторлари ва 16-17-Ёнғин-қутқарув қисмлари ходимлари томонидан туну кун навбатчилик ташкиллаштирилиб, белгиланган участка ва секторларда кузатув ишлари амалга оширилмоқда, Профилактика-назорат бўлинмаси инспекторлари томонидан цехларда давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб ишчи-ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда ишлаб чиқариш регламенти талаблари асосида иш юритиш бўйича йўриқлар ўтказилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати