Назад
28.04.2022

#эълон ⚡️ДИҚҚАТ!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар мутахассисликлари учун 306 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Хорижий тилни мукаммал даражада биладиган, бакалавриат, магистратура ва доктарантура дастурлари асосида чет элда ўқиш истагида бўлган истеъдодли ходимлар жамғарманинг www.eyuf.uz расмий веб сайти орқали батафсил маълумот олишлари ҳамда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz

“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни кутиб қолади!!!

https://www.youtube.com/watch?v=ku6RSxQbZmk