Орқага
05.01.2022

Ҳурматли ҳамкасблар ва дўстлар!



Ҳурматли ҳамкасблар ва дўстлар!

2021 йил – қийин, аммо самарали йил якунланмоқда. Aнъанага кўра, барчамиз ўтган йил якунларини сарҳисоб қиламиз ва келгуси йил учун мақсадларни белгилаймиз. Баъзилар учун йил ҳақиқий матонат синовига, бошқалар учун эса янги имкониятлар, лойиҳалар ва истакларни амалга ошириш йилига айланди.

2021йил Бухоро НҚИЗнинг бунёдкорлик ва янги ютуқлари учун бошланиш нуқтаси бўлган муҳим ғалабаларга бой бўлди.

Бу йил давомида биз жуда муҳим натижаларга эришдик:

Истиқболли ривожланиш лойиҳалари доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириқларига асосан заводда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш дастурларини ҳал этишда илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, заводда “GTL синтетик керосинини ишлаб чиқаришга жалб этиш орқали Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси бўйича қизғин ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Бухоро НҚИЗ юқори октанли AИ-98 русумли автомобил бензини билан маҳсулотлар қаторини кенгайтирди.

“Суюлтирилган углеводород газлари(СУГ)ни автоцистерналарга қуйиш” лойиҳаси бўйича ишлар якунланди.

Бухоро НҚИЗда кучли футбол жамоаси тузилди. Қувонарлиси айнан ёшлар жамоада биринчи бўлишга астойдил интилишмоқда.

Қайд этишни истардимки, завод жамоаси кечаю-кундуз мамлакатимиз истеъмолчиларини нефт маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Қадрли ҳамкасблар!

Бухоро НҚИЗнинг бутун жамоасига катта фидокорона меҳнати, садоқати, жасорати, матонати ва касбий маҳорати учун ташаккур айтаман.

Корхонамиз йилни ишлаб чиқариш режалари бўйича муваффақиятли якунламоқда ва бу бизга келажакка ишонч бағишлайди. 2022 йил янги катта ютуқлар олиб келиши шубҳасиз.

Биз энг муҳим ишни – мамлакатимиз келажагини яратмоқдамиз!

Ёш ходимларга бебаҳо тажрибасини етказишда беқиёс ёрдами, энг яхши касбий анъаналарни асраб-авайлаш ва юксалтиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун меҳнат фахрийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Янги йил биринчи навбатда оилавий байрамдир. Дўстлар, Сиз ва яқинларингизга бахт, қувонч, фаровонлик ва самимийлик тилайман. 2022 йил янги ғоялар, муҳим воқеалар ва яхши ўзгаришлар даври бўлсин!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий илиқлик, фаровонлик ва эзгу орзуларингиз амалга ошишини тилайман!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
A.A. Фазилов