Назад
14.09.2019

Дилобар Кенжаевна республикада биринчи

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилиятларини рўёбга чиқариши, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шундай имкониятлар қаторида заводимизда хотин-қизлар саломатлигига, уларнинг спорт билан шуғулланишлари, саломатликларини тиклашлари, бўш вақтларини унумли ўтказишлари, шунингдек, хавфсиз меҳнат шароитларида фаолият юритишлари учун яратилган имкониятларни кўришимиз мумкин. Бу яратилган имкониятлар натижаси эса нафақат вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган кўрик танловлар, балки иш жараёнида эришилаётган ютуқларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Шундай ютуқларимиздан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 5325-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 сентябр куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биносида утказилган “Хотин қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик танловининг Республика босқичида Бухоро НҚИЗ Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Жумаева Дилобар Кенжаевнанинг I даражали диплом билан тақдирланганлигидир. 

Бухоро НҚИЗ маъмурияти ва ишчи-ходимлари Дилобар Кенжаевнани бу ютуғи билан табриклайди ҳамда келажакдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати.