Орқага
21.09.2020

Бухоро НҚИЗда 2020-2021 йиларда куз-қиш мавсумига жадал тайёргарлик кўилмоқда

Бухоро НҚИЗ мутахассислари корхонанинг ишлаб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектларини куз-қиш даврида ишлашга мажмуавий тайёрлашни амалга оширмоқдалар.

Куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлик Бухоро НҚИЗнинг устувор йўналишларидан биридир. Корхона мутахассислари максимал даражада юкланиш даврида объектларнинг барқарор ва авариясиз ишлашини таъминлаш учун иш сифатига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини аниқ тушунадилар.

Корхонада содир бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хатарлари таҳлил қилинади, муаммоли объектлар аниқланади, шу асосда уларни бартариф қилиш учун мақсадли тадбирлар режалари тузилади.

Ушбу режа асосида ишларнинг ўз вақтида бажарилиши мониторинги олиб борилмоқда. Тайёргарлик ишларида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган барча бўлинмалари иштирок этади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу ёналишдаги ишлар ўз вақтида бошланган.

Иш режаси кенг, тайёргарлик ишлари эса кенг кўламли. Режада қувурларни капитал ва жорий таъмирлаш, клапанларни алмаштириш, қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляциясини янгилаш, электр таъминоти иншоотларини тайёрлаш, саноат, омборхона ва маъмурий биноларининг томини таъмирлаш, авария-диспетчерлик хизматларининг транспорт воситаларини қиш шароитида ишлашга тайёрлаш бўйича ишлар кўзда тутилган. Объектларни технологик хавфсизлик ускуналари билан жиҳозлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунга қадар бир қатор тафтиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан:

- хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехидаги буғ ва иситиш қувурларига ўрнатилган тўсиқлар;
- хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехидаги технологик насосларни совутиш тизимидаги тўсиқлар;
- III сув кўтариш иншоотидан "Нефтчи" шаҳарчасигача бўлган магистрал сув қувури;
- заводнинг барча маъмурий бинолари учун иситиш тизимлари;
- ўқув биноси ва кир ювиш бўлими тўсиқлари.

Шунингдек, асосий ишлаб чиқариш цехининг барча иншоотларида иситиш тизимларидаги тўсиқлар ва уларнинг зичловчи қисмларидан суюқлик ва буғнинг сизиб чиқиши бартараф этилди.
Соғломаштириш мажмуаси биносидаги иссиқ сув таъминоти ва қайтариш тизимларидаги қувурлар, омборхона, марказий таҳлилхона, азот-кислород станцияси, маъмурий хўжалик биносида иссиқ сув таъминоти ва қайтариш тизимларидаги тўсиқ ва қувурлар, шаҳар оқава сувларини тозалаш иншоотининг иситиш тизимидаги тўсиқлар ва 28-сонли йўл бўйидаги 15-кварталнинг В-2 Ø 325 ммли асосий ёнғинга қарши сув ўтказгичининг нуқсонли қисмини алмаштириш бўйича ишлар олиб борилди.

Барча таъмирлаш ишлари техникa ва ёнғин хавфсизлиги қодалари талабларига мувофиқ амалга оширилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати