Орқага
14.12.2021

Бухоро НҚИЗ ва KDB Bank Uzbekistan(Корея тараққиёт банки) ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш


Бухоро НҚИЗ раҳбарияти Акбар Алишерович Фазиловнинг “KDB Bank Uzbekistan” АЖ ижрочи директори Чеонг Сеонг Деук ва кредит бўлими бошлиғи Сарвар Маткаримович Машариповлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди, корхона ва банк ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларнинг стратегик моҳиятини таъкидлашди.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган музокараларда Бухоро НҚИЗни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ишонч билдиришди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг устувор йўналишларига қаратилган икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий платформага асосланган кўп йиллик дўстлик алоқалари ўз самарасини бермоқда.

Маълумот учун: "KDB Bank O’zbekiston" АЖ - Ўзбекистондагиэнгйирикхалқаробанкдир. Банкнинг асосий акционери банк устав капиталидаги улуши 86,32% бўлган, ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган (StandardandPoor's - AA / Moody's - Aa2 / Fitch– AA-) Корея Республикасининг " KDBBank" (Корея Тараққиёт Банки)дир.
KDB бизнесни ривожлантирииш ва минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш учун корпоратив ва инвестицион банк хизматларини доимий кенгайтириб боради. KDB йирик молия тизими сифатида дунёнинг 21 мамлакатида 9 та филиали, 5 та шўба ташкилотлари ва 8 та ваколатхоналари орқали фаолият юритади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати