Орқага
21.09.2020

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ жамоаси "Қила оламиз!" Бутунжаҳон тозалик кунида иштирок этди

Бухоро НҚИЗ ходимлари "Қила оламиз!" экологик ҳашарида қатнашдилар. Ушбу тадбир Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланди.

Бутунжаҳон тозалик куни – бу яшаш жойингизни тозалашдек оддий ғоянинг ифодасидир. 150 дан ортиқ мамлакатларни бирлаштирган ушбу кун экологик акция кўнгиллиларнинг кенг миқёсли ҳаракатига айланди. 2019 йилда мамлакатимиз ушбу ҳаракатга аъзо бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва шаҳарларни ободонлаштиришга қаратилган бу анъанани давом эттирмоқда.

Бухоро НҚИЗ ходимлари ушбу экологик акциядан четда қолишмади.

Завод ишчилари зарур меҳнат қуроллари билан таъминланиб, мактаб ва поликлиника муассасаларига туташ ҳудудни чиқинди, бегона ўтлардан ва қуруқ шохлардан ҳоли қилишди;

болалар майдончасини ободонлаштиришди;

суғориш ариқларини тозалашди.

Бундан ташқари, меҳмонхона мажмуасига ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Тадбир ташкилотчилари ижтимоий масофани сақлаш, дезинфекция ва ниқоб кийиш бўйича барча тавсияларга амал қилишди.

Экологик акциянинг барча иштирокчилари учун иссиқ чой билан пишириқлар ташкил этилди ва уларга эсдалик кепкалари совға қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ экологик тадбирларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилотчисидир.

Бундай акциялар инсонларни бирлаштиради, улар қадам-бақадам шаҳарларнинг кичик ҳудудларини тартибга солиб, ўзларини катта умумий ишнинг иштирокчиси сифатида ҳис қилишларига ёрдам беради, натижада атрофимиздаги дунё янада яшил, тоза ва қулай бўлади.

Сайёрамиз тозалиги, аввало, биз, айниқса келажак авлодимиз учун зарурдир.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати