Орқага
30.06.2022

Бухоро НҚИЗ ишга туширилганлигининг 25 йиллиги юбилейи логотипини яратиш бўйича танлов ғолиби аниқланди

Олдин хабар қилганимиздек, завод ишчи-ходимлари ўртасида Бухоро НҚИЗ ишга туширилганлигининг 25 йиллиги юбилейи логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинган эди.

Танлов натижаларига кўра Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази электромеханик шогирди Бакоев Хушнуд Мехриддин ўғли ғолиб деб топилди. 

Ғолибни табриклаймиз!