Орқага
19.02.2021

Бухоро НҚИЗ ишчилари ўртасида ўтказиладиган мини-футбол турнири

Кеча, 2021 йилнинг 17 февраль куни "Нефтчилар" шаҳарчасидаги спорт-соғломлаштириш мажмуасида рақиб жамоани аниқлаш учун цех вакиллари иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Завод ишчилари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш ва жамоавий руҳни кўтариш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, футболни оммалаштириш, шунингдек, энг кучлиларини аниқлаш орқали Бухоро НҚИЗнинг футбол бўйича терма жамоани шакллантириш мақсадида 2021 йил 13 февраль куни "Директор кубоги" учун мини-футбол мусобақаси эълон қилинди.

22 февраль 17:30дан мини-футбол бўйича биричи ўйин бошланади:

Жамоалар учрашув жадвали

Спорт турнири ташкилотчиси: Зияев Жонибек

Турнирни ўтказиш учун масъул: Алтинбаев Дастан

Завод терма жамоа мураббийи: Хайруллаев Фузулий

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «Директор кубоги» турнирини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати