Орқага
15.11.2021

Бухоро НҚИЗ Футбол бўйича цехлараро чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти кўмаги билан БНҚИЗда футбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш мақсадида завод ишчи ходимлари ўртасида футбол бўйича цехлараро чемпионати ўтказилди.

Футбол ўйинининг финал босқичида икки кучли жамоа ҚМЦ(26-цех) ҳамда ТМЦ (5-цех) жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув ҳаяжонли бўлди. Асосий вақт
1 : 1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида ҚМЦ(26-цех) 6:5 ҳисобида ТМЦ (5-цех) жамоасини мағлуб этди ва Директор кубоги соҳибларига айланишди.

Шу муносабат билан, 5 ноябрь куни "Нефтчи" спорт-соғломлаштириш мажмуасида чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Тадбирда Бухоро НҚИЗ бош технологи А.Ж.Худайбердиев, бош механик Ҳ.У.Мирзажонов, бош муҳандис ўринбосари А.А.Нурханов, масъул шахслар ва меҳмонлар қатнашишди.

Бухоро НҚИЗ бош муҳандис ўринбосари А.А.Нурханов футболчиларни эришилган ютуқлар билан табриклаб, уларга омад ва улкан зафарлар тилади.

Тадбир якунида чемпионат ғолиблари ҚМЦ жамоасига ҳамда II ўринни эгаллаган ТМЦ жамоасига қимматбаҳо совғалар топширилди.


#фоторепортаж

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати