Орқага
15.11.2021

Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг корхонанинг Касаба уюшма қўмитаси ходимларига табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, касаба уюшма қўмитаси аъзолари, уюшманингфаоллари ва фахрийлари!

Сизни ажойиб байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Касаба уюшмасида ишлаш ижтимоий ва фидокорона меҳнатдир.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Бухоро НҚИЗ касаба уюшма қўмитасининг завод жамоаси манфаати йўлида беғараз меҳнат қилаётган ходимлари оғир дамларда доимо қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга интилади: доимий равишда ижодий ишлар ташкил этади, касбий ўсишга ва корхонанинг бутун жамоасига ёрдам беради.

Касаба уюшмасининг барча фаолларига инсонлар манфаати йўлидаги тинимсиз меҳнатлари, фахрийларимизга касаба уюшмаси ҳаракатини ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссалари учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Сизларга бундан кейин ҳам ҳаётда фаол йўналишни эгаллаш, адолат, бирлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган касаба уюшмасининг шонли анъаналарини мустаҳкамлаш ва юксалтиришда давом этишингизга тилакдошман!

Саломатлик, фаровонлик, касбий муваффақият, ҳамфикрларнинг қўллаб-қувватлашини тилаймиз. Сизнинг битмас-туганмас кучингиз меҳнат жамоаларига бардамлик бағишласин!

Ҳурмат билан,
Бухоро НҚИЗ директори А.А. Фазилов