Орқага
06.10.2020

Бухоро НҚИЗ: давлат манфаатлари йўлидаги янги имкониятлар

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика комплекси мамлакат иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларидан биридир. Бу ерда нефть ва газ саноати муҳим рол ўйнайди. "Ўзбекнефтгаз" AЖнинг кунлик фаолияти нафақат Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга, балки истеъмолчиларни тайёр маҳсулот билан узлуксиз таъминлашга ҳам ёрдам беради.

"Ўзбекнефтгаз" AЖнинг йирик лойиҳалари ижтимоий соҳани ривожлантиришга ва мамлакат равнақига ҳисса қўшадиган олдинга интилиш имкониятини беради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 октябрдаги 1206-сонли, 2016 йил 29 декабрдаги ""Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш лойиҳаси"ни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2706-сонли Қарорларига мувофиқ, UzGTL синтетик суюқ ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида GTLнинг синтетик керосини, синтетик нафтаси ва синтетик дизель ёқилғиларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 23-сонли баённомаси(17-банди) ва "Ўзбекнефтгаз" AЖ ишчи гуруҳининг 2017 йил 15 сентябрдаги 22/35-сонли йиғилиши баённомаси асосида "Бухоро НҚИЗда "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг синтетик керосин компонентларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш орқали Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқаришини кенгайтириш лойиҳаси" амалга оширилмоқда.

GTL керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун насос станциясини реконструкция қилиш, қўшимча қуйиш-тўкиш эстакадаси ва муҳандислик коммуникациялари билан бирга 2 дона 5000 м3 ҳажмли сиғим қуриш кўзда тутилган.

Бугунги кунга қадар Бухоро НҚИЗда сиғимлар паркини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш фаол босқичга ўтди. Корхонанинг қурилиш майдончасида 2та вертикал пўлат сиғим(ВПС) учун пойдеворости қатламини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда 2 та ВПС пойдевори учун ҳавза тайёрланди, геолог томонидан ҳавзанинг туби ўрганилганлигидан сўнг, 70% лой(суглинок) ва 30% шағал аралашмаси қуйилиб қатламлар зичлиги 1,75-1,8 т/м3гача етказилади.

2та ВПС ишлаб чиқариш учун "Ўзбеккиммаш" АЖга буюртма берилди ва ЭП-16м3 сув ости насосли филтрлари ва дренаж сиғимини тайёрлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Барча ишлар хавфсизлик техникаси талаблари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати