Орқага
07.08.2020

Бухоро НҚИЗда аҳолига COVID-19 га қарши умумий курашда ёрдам бериш бўйича "Биз биргаликда енгамиз!" хайрия дастурини бошлади

"Биз биргаликда енгамиз!" хайрия дастури доирасида Бухоро НҚИЗ Бухоро вилоятидаги шифохоналарга инсонларни қутқариш учун зарур бўлган 5760 кг миқдоридаги суюқ кислородни тақдим қилди.

Ҳозирирги вақтда завод томонидан тезкор тартибда мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда инфекция юқишининг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ишлар амалга оширилмоқда.

Инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг энг самарали усулларидан бири кислород таъминотини унга муҳтож беморларга тақдим этишдир.

Суюқ кислороднинг барча талаблар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида ижобий санитария-эпидемиологик хулосани олгандан сўнг, завод тарихида биринчи марта 5760 кг миқдорида суюқ кислородга тўлдириш амалиёти ўтказилди.

Маълумот учун: кислород ишлаб чиқариш Бухоро НҚИЗ буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг (БҲГТ) азот-кислород стантцияси асосида амалга оширилади.

Завод бундан кейин ҳам Бухоро вилояти тиббиёт муассасаларига суюқ кислородни етказиб беришга тайёр.

Бундан ташқари, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бухоро НҚИЗ томонидан кислород генератор(кислород намлантиргич)лари, кардиомониторлар, пульс оксиметри, экспресс тестлар, кимёвий дори-дармон, ходимлар учун ҳимоя костюмлари сотиб олинди.

Завод томонидан хайрия ёрдами кўрсатилди, олиб келинган ускуналар ва дори воситаларининг бир қисми Қоровулбозор касалхоналарига топширилди.

Завод ишчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шартнома асосида юқори малакали мутахассис(шифокор)лар жалб қилинди.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) учун ПЗР лабораторияси (полимераза занжир реакцияси) учун ускуналар тўплами сотиб олинди. Эндиликда барча лаборатория синовлари тезкор тартибда ўтказилади. Бу айниқса, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш пайтида жуда муҳимдир. Ўз вақтида ташхис қўйиш касалликни эрта босқичда даволаш ва эпидемия тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради.

Бухоро НҚИЗ ва "БухороCитиМед" хусусий клиникаси "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимига кирувчи "Муборак ГҚИЗ" МЧЖ ва "Газлинефтегазқазиболиш" МЧЖ ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Қоровулбозор туманида қўшимча карантин ҳудудларини яратиш мақсадида Бухоро НҚИЗ томонидан Ёшлар маркази биноси ва ётоқ тўпламлари тақдим этилди.

"Бухоро НҚИЗ да COVID-19 тарқалишига қарши курашишга қаратилган "Биз биргаликда енгамиз!" дастури амалга оширилмоқда. Дастур врачларни қўллаб-қувватлаш ва саноат корхонасидаги ишчиларни оммавий тестдан ўтказиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни ўз ичига олади”, - деб маълумот берди Бухоро НҚИЗ директори А.А. Фазилов ва юқорида қайд этилган вирусга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб қувватлаш ва тиббий муассасаларга мақсадли ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати