Орқага
14.09.2020

Бухоро НҚИЗ ишчиларининг фарзандлари учун экскурсия уюштирди (Фоторепортаж)

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз ходимларининг фарзандларига ота-оналари ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюриш имкониятини берди. Ушбу экскурсиядан сўнг баъзи болалар ўзларининг ҳаётларини нефтни қайта ишлаш заводи билан боғлашни исташларини тан олишди.

Ўқув йили бошланиши арафасида завод раҳбарияти ташаббуси билан биринчи марта заводда умумтаълим мактаби ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. Ушбу экскурсия Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг "Ёшлар иттифоқи"бошланғич ташкилоти томонидан Қоровулбозор туманидаги 99265 - ҳарбий қисм ходимлари ҳамроҳлигида ташкил этилди.

Экскурсия йўналиши корхонанинг йирик технологик иншоотлари ҳудудида ўтказилди.

Aвтобус улкан завод ҳудуди бўйлаб ҳаракатланар экан, болажонлар завод ҳақида қизиқарли ҳикояларни тинглаб кетишарди.

Болалар, масалан, нефть маҳсулотлари қаерда сақланиши, тозалаш иншоотлари, нефтни қайта ишлашнинг турли жараёнлари қандай ўтиши ва дизель ёқилғиси бензиндан қандай фарқ қилишини, нефтни қайта ишлаш 100 йилдан ортиқ тарихга эга эканлиги ва корхона 15 га яқин маҳсулот ишлаб чиқаришини билиб олдилар.

Ёш бўлишига қарамай болалар катта одамлардек жуда кўплаб саволлар беришди. Болалар қайта ишлаш жараёни қандай ўтаётгани, газ ниқоби ва ҳимоя каскаси нима учун кераклиги билан қизиқишди.

Тафсилотларга бой ҳикоядан сўнг иштирокчиларга ота-оналари қаерда ишлашлари ва нима билан шуғулланишлари янада ойдинлашди.

Мактаб ўқувчилари, айниқса, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отрядига ташриф буюрганларидан қувонишди.

Ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ходимлари экскурсиячиларга нафақат отряд қандай ишлаши ҳақида гапириб беришди, балки зудлик билан махсус костюмларни кийиб, ўқув амалий машғулотини намойиш этишди.

Болалар заводнинг назорат-ўтказиш пункти фаолияти билан ҳам танишдилар.

Ушбу экскурсияни унутилмас даражада қизиқарли ва келгусида касб танлаш учун қулай деб ҳисоблаш мумкин. Болалар нефть, ишлаб чиқариш ва хавфсизлик қоидалари тўғрисида кўплаб маълумотларни билиб олдилар.

Экскурсия якунида мактаб ўқувчилари завод бўйлаб саёҳатнинг жуда ҳаяжонли кечганлигини катта қувонч билан таъкидладилар. Ҳар бир ўқувчига эсдалик совғалари топширилди.

Инсон келажакдаги касбини танлаш ҳақида қанчалик эрта ўйлай бошласа, ҳаётининг кейинги босқичларида унга шунча осонроқ бўлади. Биламизки, шахснинг ривожланишида касбни онгли равишда танлаш алоҳида ўрин тутади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати

#видеоролик
Бухоро НҚИЗ ишчиларининг фарзандлари ота-оналари ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди: https://t.me/ooo_bnqiz/1153