Орқага
20.02.2023

Бухоро НҚИЗ: Республиканинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликнинг янги имкониятлари

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Р.Абдуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли ва 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сонли қарорлари ижросини таъминлаш тўғрисидаги топшириқларини бажариш, импортни қисқартириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари билан саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида 2023 йилнинг 16 февраль куни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Бухоро НҚИЗга ташрифи уюштирилди.

Ташриф “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти, “Мanokip Zavodi” МЧЖ, “Neo sterol plast” МЧЖ, “ULRUS Manufacturing Solutions” МЧЖ, “Process and Water chemical” ва бошқа маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари кўмагида бўлиб ўтди.

Ташриф чоғида Бухоро НҚИЗ томонидан тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий саноат маҳсулотлари ҳажми ва турини кўпайтириш, импортга қарамликни босқичма-босқич камайтириш ва харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини таъминлаш борасидаги, шунингдек, 2021-2022 йилларда Бухоро НҚИЗни маҳаллийлаштириш ва ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот ва 2023 йил учун режалар тақдим этилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам корхона ва маҳсулотлари тақдимотларини ўтказилди, хусусан, олиб борилган ишлар, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тайёр жиҳозлар, буюртма асосида ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар харид қилиш, импорт ўрнини босиш, фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг сезиларли даражада янги техник кўрсаткичларига эришишга ва саноат маҳсулотларининг янги турларини яратишга қаратилган таклиф этилаётган маҳсулотларни ҳамкорликда синовдан ўтказиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф давомида танишув экскурсияси ўтказилди, меҳмонлар Таъмир-механика цехи, Ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехининг ўлчов воситаларини таъмирлаш ва калибрлаш, электр жиҳозларини таъмирлаш жараёни, шунингдек, техник таъмирлаш, Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг айланма сув совутиш тизими ва унга бириктирилган ҳаво совутгичлари иши билан танишишди. Ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг кўргазмали намуналари тақдим этилди.

Экскурсия давомида қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар якунлари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати