Орқага
09.06.2021

Америка банки "US EXIM" Бухоро НҚИЗ ни модернизация ва реконструкция қилишни молиялаштиришда қизиқиш билдирди

2021 йил 4-июнь куни видеоконференция орқали UOP Limited компанияси вакиллари билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳи мутахассислари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида UOP Limited компанияси АҚШнинг EXIM банки (АҚШ) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини қўллаб-қувватлашга қизиқишини билдирди.

АҚШнинг EXIM банки томонидан ушбу инвестиция лойиҳасини 184,0 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш буйича мурожаат хати (LOI) юборилди.

Маълумот учун: АҚШ экспорт-импорт банки (ЕХIM) АҚШнинг расмий экспорт кредит агентлиги ҳисобланади.
Эксимбанк хусусий молия институтлари томонидан тақдим этилмаган молиявий хизматларни тақдим этади ва тижорат ва тузилган молия соҳаларида ўз ўрнини тўлдиради.

Музокаралар натижасида АҚШнинг ЭXIM банкига Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси тўғрисида батафсил маълумотлар ва лойиҳани молиялаштириш буйича саволномалар тақдим қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

"Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш" лойиҳаси мавжуд қайта ишлаш чуқурлиги қувватларини 79% дан 95% гача, оч тусли нефть маҳсулотларининг чиқишини 77% дан 91% гача ошириш ва Евро 5 стандарти талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати