Назад

Функционал мажбуриятлари

Бош муҳандис:
Заводнинг техник ривожланишини ташкил этади, илмий-техника тараққиётининг ривожланишини, шунингдек, заводнинг техник хизматларини ташкиллаштиришни таъминлайди.

Завод бош муҳандиси ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари учун масъулдир.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш, жўнатиш ва сотиш учун ишлаб чиқаришнинг барча технологик ва техник хизматларини ишлаб чиқариш режалари ва вазифаларини бажариш учун кундалик бошқаради ва мувофиқлаштиради.

Инновацион лойиҳалар, технологияларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади.
Корхонада барча турдаги ишларнинг хавфсизлигини таъминлайди (газ хавфсизлиги, оловли ишлар, ер ишлари, таъмирлаш, баландликка чиқиш ва баландликда ишлаш, асбобларни ўрнатиш ва демонтаж қилиш ва бошқалар), газ учун хавфли, оловли, таъмирлаш ва бошқа турдаги ишларни камайтириш бўйича чоралар кўради.

Халқаро талабларга жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш ишларини бошқаради.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ўз вақтида сертификатланишини назорат қилади. 

Сифат стандартлари ва касбий ҳавфсизлик тизимини жорий қилиш ва бошқариш орқали ишларни мунтазам назорат килиш ва тартибга солиш орқали ишлаб чиқаришдаги жароҳат олишларнинг олдини олишни назорат қилади.