завод тарихи

Бугун биз биринчи март бошқа давлатларнинг воситачилигис мамлакатимизнинг чиройли в ноёб бойлигини намойш қила оламиз ... Дунё ҳамжамияти билан бирлашишга, ташқи дунё учун очиқликка интилиш бизнинг бу бойликлардан фойдаланиш учун ажой имибкониятларни яратади.

Ислом Каримов

Ўзбекистон –  нефть ва газ конларига бой мамлакат. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакат раҳбарияти иқтисодиёт ва ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Республика ҳукумати ва "Ўзбекнефтгаз" AЖ раҳбарияти замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни олиб бормоқда.
          1997 йил 22 августда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилди. Заводни лойиҳалаштириш ва қуриш «TECHNIP» консорциуми иштирокида амалга оширилди. Лойиҳалаш ва қуриш жараёнида углеводородларни қайта ишлаш соҳасида фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилди. Суюқ углеводородларни атмосферада босими остида ҳайдаш учун лицензияланган технологик жараёнлар (Франция), керосинни демеркаптанизация қилиш (MERICHEM, AҚШ), дизель ёнилғисини гидро тозалаш (Япония), катализаторнинг доимий регенерацияси орқали каталитик реформинг (Франция), аминли тозалаш билан газни фракциялаш (Япония), олтингугуртни ажратиб олиш (Comprimo, Голландия).
          Заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари турли маркадаги мотор бензинлари (AИ 91, 92, 95, QuWatt 95, 98 ва 80), ярим синтетик JetA-1-SSF ва ДЖЕТ A-1 авиация ёнилғиси, ЭКО Л (ёзги) дизель ёнилғиси, ЭКО З (қишки ), Евро К4, К5 ва К6 турдаги дизель ёнилғиси, ТДЛ маркали(ёзги) дизель ёнилғиси, ТДУ (оғирлаштирилган), М100 ва М40 маркали қозонхона мойи, пиролизли газолин, пропан хладогенти, суюлтирилган нефть гази (СНГ), С4-135 / 220 углеводород эриткичи, техник олтингугурт каби  нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради.
        Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) ўз фаолиятида узоқ муддатли ривожланиш тамойилларига асосланади. Корхонанинг асосий устувор йўналишлари - хавфсизлик, табиатга эҳтиёткорона муносабат, ходимлар малакасининг оширилиши ва ҳаёт сифатини мунтазам равишда яхшилаш.

        Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиёти кўп жиҳатдан ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланишига боғлиқ эди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи(НҚИЗ)нинг қурилиши республика учун тарихий воқеага айланди.
        Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.A. Каримов ташаббуси билан Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1993 йилдаги 389-сонли қарорига биноан 1993 йилда корхона қурилиши бошланди.
1993-1997 йилларда заводни ва ишлаб чиқаришнинг технологик қисмини муҳандислик таъминоти билан жиҳозланган ёрдамчи иншоотлар комплексини лойиҳалаш ва қуриш бўйича фаол ишлар олиб борилди. Лойиҳалаш ва қурилиш жараёнида углеводородларни қайта ишлаш соҳасида фан ва техниканинг энг замонавий ютуқлари ишлатилган. Суюқ углеводородларни атмосфера босими остида ҳайдаш учун лицензияланган технологик жараёнлар (Франция), керосинни демеркаптанизациялаш (MERICHEM, AҚШ), дизел ёнилғисини гидротозациялаш (Япония), катализатор регененерациясияли узлуксиз каталитик риформинг (Франция), аминли тозалашли газни фракциясилаш (Япония), олтингугуртни ажратиб олиш (Coprimo, Голландия).
         Заводнинг технологик қисмини лойиҳалаш ва қуриш Франциянинг "MERICHEM" компанияси иштирокида амалга оширилди. Туркиянинг "Гамма" компанияси заводнинг технологик қисми қурилишида иштирок этди.
         Умумзавод хўжалиги объектлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари бош лойиҳачилар "ЎзбекИТЛИнефтьгаз" институти, "Нефтегазнаука" ИИЧБ, "Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан ишлаб чиқилган ва "НефтьИТЛИ" ОАЖ, "Ўзтяжпром" AЖ, "Узтяжимхпром" AЖ "ЎзИТИхимлойиҳа" АЖ, Тотемирйўллойиҳа"ДAК, Ўзбекистон темир йўллари", "Ўзгипроводпром", Давлатархив ЎзДМТҚИ ёрдамчи пудратчи лойиҳа ташкилотлари қуриб тугатилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи умумзавод хўжалиги иншоотларини қурилиш-монтаж шлари республиканинг қурилиш-монтаж компаниялари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилди.
          1997 йил 22 августда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.A Каримов иштирокида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи босқичи ишга туширилди.