Қоровулбозор туманида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида туманда бир қатор тадбирлар ўтказилди

Blog Single

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросинини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 июль куни Қоровулбозор туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир давомида:

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида,

-      Қоровулбозор туманидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган ишлар бўйича “Беш ташаббус – беш қанот” лойиҳаси доирасида тумандаги Бухоро НҚИЗ га қарашли бўлган “Нефтчилар" маданият саройи ҳамда 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида концерт дастурлари, туман Баркамол авлод маркази ва Ёшлар маркази тўгараклари билан ҳамкорликда ёшлар учун кўргазмалар, кўп миллатли туманимиз аҳли учун халқлар дўстлиги кунлари ташкил этилди. Фестивалда ёшларимиз учун рассомчилик кўргазмалари ташкил этилиб, тумандаги барча таълим муассасалари ёшлари томонидан куй-қўшиқлар, ажойиб рақслар намойишлари ўтказилди.

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида,

-      Қоровулбозор туманидаги Бухоро НҚИЗ га қарашли “Нефтчи” спорт соғломлаштириш марказида туман ёшлари учун “Ёшлар спартакиадаси” спорт мусобақалари ва мастеркласс ташкил этилди. Жумладан, шахмат-шашка ҳамда сузиш, кураш мусобақалар стол тенниси ташкил этилди.

Учинчи ташаббус – Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида,

-      18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ёшлар маркази тўгараги ёшлари учун “Ёш дастурчилар”, “Word”, “Exell” дастурларини мастер класслари ташкил этилди. Мастерклассда компютер соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазалари ҳамда компютер соҳасида берилган топшириқлар бўйича ўз иқтидорларини намоён этишди. Танловда 30 нафар ёшлар иштирок этиб, ўзларини билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.

Тўртинчи ташаббус –ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида,

-          Қоровулбозор туманидаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш борасида таълим муассасалари ёшлари учун “Мен ўқиган китоб” бадиий кечаси ташкил этилди. Бадиий кечада тумандаги барча таълим муассасаларининг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлари иштирок этди. Ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари дурдона асарлари юзасидан саволларга жавоб бериш орқали ўз билимларини намоён этишди. Тадбир якунида ёшлар томонидан ўзларининг севиб ўқиган шоирларининг ижодидан мушоира ўтказилди.

Бешинчи ташаббус –Хотин – қизларни бандлигини таъминлаш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш ҳамда муаммолар ечимини топиш мақсадида,

-          Қоровулбозор туманидаги хотин-қизлар ўртасида "Ўрта ёшлар инқирози" мавзусида психологик тренинг ва ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркор аёллар билан “Мен ҳам тадбиркор бўламан” шиори остида учрашуви ҳамда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мусобақалар ҳамда тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Поделиться этой записью: