Бухоро НҚИЗ да фаолият кўрсатаётган эркаклар ўртасида   “Спорт – соғлом турмуш гарови” номли волейбол мусобақаси ўтказилди

Blog Single

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни ижросини таъминлаш, заводда фаолият кўрсатаётган 30 ёшгача бўлган йигитларни спортнинг волейбол турига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларни ушбу спортга оммавий жалб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан шуғулланиш кўникмаларини шакиллантириш мақсадида  БНҚИЗ га қарашли “Ёшлар” меҳмонхонаси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 июл куни заводда фаолият юритиб келаётган 30 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида “Спорт – соғлом турмуш гарови” номли волейбол мусобақаси ўтказилди. Волейбол спорт тури бўйича ҳар бир жамоада 6 нафардан иштирокчи мусобақада ўзаро беллашди. Натижаларга кўра:
      1-ўринни Уй-жой - коммунал хўжалиги департаменти жамоаси,
      2-ўринни Ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди,
      3-ўринни Асосий ишлаб чиқариш цехи жамоаси қўлга киритди.
     Ғолиб жамоаларнинг барча иштирокчиларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. 
 

Поделиться этой записью: