“Санъатим сизга бағшида” кўрик танлови

Blog Single

“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан 30 июнь – Ёшлар куни сифатида белгиланган эди

https://telegra.ph/file/61e595ea4b8fb8f4ab8aa.jpg

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 июн куни БНҚИЗ га қарашли “Нефтчилар” маданият саройининг фаоллар залида 30 июн-“Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан “Санъатим сизга бағшида” янги овозлар кўрик танлови  бўлиб ўтди. Танловда БНҚИЗ да фаолият олиб борувчи санъатга иштиёқманд ҳаваскор ёшлар фаол иштирок этишди. Танлов иштирокчилари миллий ва жаҳон эстрадаси намуналарини ижро этишди.

https://telegra.ph/file/0ad2cca2c85215182818e.jpg

Тадбирнинг янада қизғин ўтишига заводнинг Қувноқлар ва зукколар терма жамоаси ўз ҳиссасини қўшди. Улар қизиқарли чиқишлари билан томошабинлар кайфиятига янада кўтаринкилик баҳш этишди.

Кўрик танлов натижаларига кўра Асосий ишлаб чиқариш цехининг технологик қурилма кузатувчиси Маликов Исломбек биринчи ўринни, Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи тўкувчи-қуювчиси шогирди Джураев Жахонгир иккинчи ўринни, 16-цехга қарашли “Нефтчилар” маданият саройи ЭҲМ кузатувчиси шогирди Бафоева Шакарой учинчи ўринни эгаллашди.

https://telegra.ph/file/4a8ba34c8227376abd144.jpg

https://telegra.ph/file/3219aa1005909dc529f63.jpg

https://telegra.ph/file/f24938992637de1cf41a8.jpg

https://telegra.ph/file/063803cc8f710bba16279.jpg

Шунингдек “Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан завод ёшлари ўртасида  ўтказилган "Мустақиллик берган нурли келажак" мавзусидаги иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

  • 2019 йилнинг 1-6 май кунлари давомида заводимизда фаолият юритаётган ёшлар томонидан заводимиз бошланғич ташкилотига иншолар тақдим қилинган эди. Танлов низомига кўра жами 4 та совриндор (3-ўринда 2 нафар номзод) танлаб олинди. Иштирокчилар танловнинг хайъат аъзолари томонидан иншонинг мавзуга мослиги, унинг маъноси, грамматик хатосиз ва ҳуснихат билан ёзилганлиги шартлари бўйича 20 баллик тизимда баҳоландилар. Натижаларга кўра Асосий ишлаб чиқариш цехи технологик курилма кузатувчиси – Дилмуродов Абдуғани I ўринни, Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи реагентлар эритмаси тайёрловчиси шогирди –Ҳамроева Айжамол II ўринни, Марказий таҳлилхонанинг намуна олувчиси – Джураева Ситора ва кимё тахлилчиси Абдуллаев Элбек III ўринни қўлга киритдилар.
Поделиться этой записью: