Жорий ҳафтада заводда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт мусобақаси ўтказилди

Blog Single

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 19 мартида Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнининг ижросини таъминлаш, заводда фаолият кўрсатаётган меҳнаткаш хотин-қизларимизни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан шуғулланиш кўникмаларини шакиллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Бухоро НҚИЗга қарашли “Ёшлар” мехмонхонасида Заводда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт мусобақаси ўтказилди. 
Мусобақада жами 5 та жамоа иштирок этишди. Хусусан, Тиббий санитария қисмининг “Ҳамширалар”, “Нефтчилар” маданият саройининг “Маданият”, “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуасининг “Спортчилар”, “Ёшлар” мехмонхонасининг “Мехмонхона”, Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи жамоалари иштирок этишди. Тасдиқланган низом бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан жамоалар чиқишлари муносиб баҳоланди. Натижага кўра I ўринни Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи жамоаси, II ўринни “Ёшлар” мехмонхонасининг “Мехмонхона” жамоаси, III ўринни Тиббий санитария қисмининг “Ҳамширалар” жамоаси қўлга киритди. Ғолиб жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Поделиться этой записью: