Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан китоб ярмаркалари ўтказилмоқда

Blog Single

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 19 мартида Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни   4- банди ижросини таъминлаш, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ҳамда китобхонлик тарғиботини ривожлантириш, ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш, тумандаги умумтаълим  мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларни китобга бўлган мехр-муҳаббатини ошириш, ўқишга бўлган масъулиятини янада кучайтириш  мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 5-8 май кунлари оралиғида китоб ярмаркалари ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, 5 май куни Қоровулбозор туман 2 сон Академик лицей, 7 умумтаълим мактаби, 8 ихтисослаштирилган Давлат умутаълим мактабларида китоб ярмаркалари ўтказилди. Бадиий адабиётлар, ўзбек адабиётининг нодир дурдоналари, машҳур шоир ва адибларнинг асарлари ярмаркада тақдим этилди. Заводда фаолият юритаётган ёшлар ушбу ярмаркада фаол иштирок этишди. 

Поделиться этой записью: