Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Заводда фаолият кўрсатаётган ёш оилалар ўртасида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаси ўтказилди

Blog Single

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 19 мартида Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнининг ижросини таъминлаш, заводда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакиллантириш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни туман “Оила” маркази, касаба уюшмаси ва хотин қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Ёшлар” мехмонхонасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ  бошланғич ташкилоти ташаббуси билан заводда фаолият юритиб келаётган ёш оилалар ўртасида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақаси сўнгида ғолиб оилаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Поделиться этой записью: